1

Карантинда ишсиз қолиб, қаҳрини аёлига сочган эр 15 суткага қамалди. Нега?

ЖАМИЯТ 07.06.2020, 00:58
Карантинда ишсиз қолиб, қаҳрини аёлига сочган эр 15 суткага қамалди. Нега?

Ички ишлар органларига Шайхонтоҳур туманида яшовчи М.Б. мурожаат қилиб, уй зўравонлигига дуч келганини маълум қилди. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи Э.Б. карантинда ишсиз қолиб, қаҳрини аёли ва фарзандларига сочган.

Мазкур мурожаат Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 4-сон ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор томонидан ўрганилиб, “Тахтапул” маҳалласи фаоллари билан биргаликда текширув ўтказилди. Текширув давомида аёл хабар берган маълумотлар тасдиқланди. Э.Б. билан профилактик суҳбат ўтказилди. Аёлга эса ҳимоя ордери берилди. Томонларга ушбу ҳужжат аёлга қандай ҳуқуқ бериши, эркакка қандай масъулият юклатилиши ва аёл қайта мурожаат қилган тақдирда, эрини нима кутиши тушунтирилди.

Маълум вақт ўтгач, ҳимоя ордерига эга аёл Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор майорга қайта мурожаат қилди. Бунга сабаб - эри уни яна ҳақоратлаб, жисмоний куч қўллаган.

Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор ва ҳудудий профилактика инспектори тезкорлик билан мурожаат бўйича чора кўришди. Тўпланган маълумотлар маъмурий ишлар бўйича судга топширилди.

27 май куни ҳимоя ордери билан белгиланган чекловларни бузганлиги учун Шайхонтоҳур тумани маъмурий ишлар бўйича суди Э.Б.ни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддаси (“Майда безорилик”) ва 194 моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) бўйича айбдор деб топди ва унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима белгилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1