1

Қозоғистон Бош вазири ўринбосарида ҳам коронавирус аниқланди

ДУНЁ 19.06.2020, 08:58
Қозоғистон Бош вазири ўринбосарида ҳам коронавирус аниқланди

Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ерали Тугжановда COVID-19 нинг симптомсиз формаси аниқланди. Бу ҳақда у ўзининг фейсбукдаги саҳифаси орқали маълум қилган.

Хабарда Бош вазир ўринбосари ўзини ўзи яккалаш режимига ўтгани айтилган. 

Маълумот учун: Тугжанов мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия раиси ҳам ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда коронавирусни юқтириб олган мулозимлар сони ошиб бормоқда. Бундан аввал, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти, Элбоши Нурсултон Назарбоев, Парламент Мажлиси Раиси Нурлан Нигматулин ва соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановда коронавирус аниқлангани тўғрисида маълум қилинганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1