"Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган ва Тошкентдаги адолатсизликлар..." Шавкат Мирзиёев масъулларга қатъий вазифа қўйди

ЖАМИЯТ 30.06.2020, 22:40
"Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган ва Тошкентдаги адолатсизликлар..." Шавкат Мирзиёев масъулларга қатъий вазифа қўйди

Аввал хабар қилганимиздек, бугун,  30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Йиғилишда маълум қилинишича, ўтган ўн беш кун давомида Норбоева ва Исмоилов бошчилигида парламент аъзолари жойларга чиқиб, очиқ мулоқот ўтказдилар. 

Маҳаллий кенгашларда ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятидаги адолатсизликлар ва халқимиз норози бўлаётган ҳолатларни жамоатчилик ва соҳа вакиллари билан атрофлича муҳокама қилдилар.

Мулоқотлар чоғида жамоатчилик Андижонда жиноятларни ҳисобга қўйишда, Бухоро ва Навоийда мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, Наманганда суд қарорларини ижро этишда, Тошкент вилоятида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги адолатсизликларни очиқ-ойдин айтишган.

Мазкур ўрганишлар натижасига кўра, Президент масъулларга қатъий вазифа қўйди:

"Бундан буён Парламентимиз депутат ва сенаторлари ўзлари сайланган ҳудудларда судьялар корпуси, сектор раҳбарлари ва жамоатчиликн́и жалб қилган ҳолда Одил судловга кўмаклашиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий мулоқотларни мунтазам ўтказиб борадилар.

Норбоева, Исмоилов мулоқотларда аҳоли ва жамоатчилик кўтарган адолатсизликлар 
ва муаммоларни ҳар чоракда маҳаллий кенгашларда танқидий муҳокама қилиши, мутасаддилар олдига аниқ саволларни қўйиши ва масъулиятига баҳо бериб бориши маъқул бўлади.

Парламентдаги махсус қўмиталар  ҳар бир ҳудуднинг одил судлов ва коррупция масалаларига оид рейтинги юритилишига бош-қош бўлиб, ҳар ярим йилда натижалари бўйича парламент эшитувлари ва текширувларини ўтказиб боради. 

Инсон ҳуқуқлари маркази, Омбудсман , Юридик университетибилан бирга икки ҳафта муддатда “Инсон қадр-қиммати энг олий қадрият” махсус ўқув модулини ишлаб чиқиб, график асосида барча ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбар ходимларини ўқитишни ташкил қилсин.

Бобожонов, Собиров жорий йил якунига қадар ички ишлар идоралари маъмурий бинолари, жазони ижро этиш жойларига ўрнатилган барча кузатув камералариниИчки ишлар вазирлиги марказий аппаратига уланишини таъминласин", — таъкидлади давлат раҳбари.

Мавзуга доир:

"Нега прокурорлар, ички ишлар раҳбарлари биз айбдормиз, деб чиқмади?" Президент Андижон ва Чироқчидаги воқеаларга тўхталди.

Олий суд раиси ва бош прокурорнинг протест келтириш ҳуқуқи бекор қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1