1

32-ўлим. Бир неча касалликлари бор 71 ёшли тошкентлик онахон коронавирусдан вафот этди

ЖАМИЯТ 05.07.2020, 14:02
32-ўлим. Бир неча касалликлари бор 71 ёшли тошкентлик онахон коронавирусдан вафот этди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, бугун, 5 июль куни коронавирус инфекциясига чалинган Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманида яшовчи 71 ёшли онахон М.Г. ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.  

Маълумот берилишича, онахон жорий йил 30 июнь куни коронавирус аниқланганлиги сабабли Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилган.  Унга “Юрак ишемик касаллиги, гипертония, стенокардия, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги” ташхиси қўйилган.

Бемор бундан аввал, охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, гипертония, стенокардия, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган. Сўнгги бир ой ичида эса режали гемодиализ муолажаларини олишни бошлаган.

"Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлар томонидан маслаҳатлар, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди", дейилади ССВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, кечва, 4 июль куни икки беморнинг коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берилди. Бири 65 ёшли тошкентлик эркак (30-ўлим), иккинчиси 35 ёшли бухоролик аёл (31-ўлим). 

Шу вақтга қадар ушбу касалликдан Бухоро, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 2 нафардан, Наманган вилоятида 4 нафар, Қашқаарё ҳамда Фарғона вилоятларида 1 нафардан, Тошкент шаҳрида эса 17 нафар бемор вафот этди. Эндиликда пойтахтда вафот этганлар 18 нафарга етди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1