АсосийJamiyat

«International Job Оrganization» ХБА иши бўйича суд жараёни Фарғонада давом этади

'«International Job Оrganization» ХБА иши бўйича суд жараёни Фарғонада давом этади'ning rasmi

«International Job Оrganization» ХБА мутасаддиларига нисбатан жиноят иши бўйича суд жараёни Фарғонада давом эттирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди иш юритувидаги «International Job Оrganization» хусусий бандлик агентлиги" МЧЖ мансабдор шахслари Ш. Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши ҳудудларда давом эттирилади.

Ушбу жиноят ишининг мазмунан кўрилиши жорий йил 8 январь куни соат 11.00 да жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди биносида бўлиб ўтади.  

Шу муносабат билан Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи ушбу жиноят иши доирасида жабрланувчи ва гувоҳ деб эътироф этилган фуқароларни белгиланган вақтда юқорида кўрсатилган суд биносига келишлари сўралади.

Аввалроқ, «International Job Оrganization» ХБА мутасаддиларига нисбатан жиноят иши бўйича суд жараёни Урганчда, Жиззахда, Самарқандда давом эттирилиши ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар