АсосийЖАМИЯТ

Навбат Фарғонага: газ ва "свет"сиз қолган аҳоли катта кўчага чиқди

Газсиз, "свет"сиз қолган одамлар кўчага чиқишда давом этмоқда. Бу сафар Фарғона аҳолиси но...

'Навбат Фарғонага: газ ва "свет"сиз қолган аҳоли катта кўчага чиқди'ning rasmi

Газсиз, "свет"сиз қолган одамлар кўчага чиқишда давом этмоқда. Бу сафар Фарғона аҳолиси норозилиги акс этган видео human.uz нашрининг телеграм каналида қўйилди. 

Маълум бўлишича, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ҳам аҳоли газ йўқлиги ва электр энергиясининг тинимсиз узиб қўйилиши сабаб кўчага чиққан. Аҳоли туман марказидаги Шердил дўконининг олдида тўпланишган. Айтишларича, улар ҳокимлик, «РайГаз» ва шу каби бир нечта ташкилотларга борган, мурожаат қилган. Бироқ ҳеч қандай самара бўлмаган. ИИБ ходимлари тўпланганиларни тарқатишга ҳаракат қилган, бироқ, йиғилган аёллар "Жонимиздан тўйдик, "газни бошлиғи" келсин олдимизга" деб норозилик билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Сурхондарёда электр таъминотидаги узулишларидан норози аҳоли кўчада балон ёқиб норозилик уюштиргани хабар қилинган эди.

Шунингдек, Бухоро ва Андижон вилотяларида газ таъминотидан норози аҳоли томонидан намойиши уюштирилиб, аҳоли катта йўлни тўсиб қўйганди.

Бундан ташқари, Қўқонда ҳам газ ва электр таъминотидаги узилишлардан норози аёллар катта йўлни тўсиб қўйгани ҳақида видео хабар берган эдик. Куни кеча Жиззахда газ ва "свет" йўқлигидан норози аёллар катта йўлни тўсиб қуйди ва расмийлар бир ҳафта муддатда бу ерлик аҳолига табиий газ етказиб бериш ваъда берди. 

    Бошқа янгиликлар