АсосийJamiyat

Қайси вилоятга қанчадан? Хизматлар соҳаси бўйича ҳудудларга ажратиладиган маблағлар миқдори маълум қилинди

'Қайси вилоятга қанчадан? Хизматлар соҳаси бўйича ҳудудларга ажратиладиган маблағлар миқдори маълум қилинди'ning rasmi

Жорий йилда хизматлар соҳаси учун банклар томонидан камида 18 триллион сўм кредитлар йўналтирилади, дея хабар қилмоқда “Даракчи” мухбири Президент видеоселектор йиғилишидан.

Бундан ташқари, давлат томонидан тижорат банклари орқали қўшимча 300 миллион доллар, шундан 1 июлгача 150 миллион доллар ажратилади.

Биринчи босқичда:

  • Самарқандга – 160 миллиард сўм;
  • Тошкент шаҳри, Андижон, Қашқадарё ва Фарғонага – 150 миллиард сўмдан;
  • Наманган ва Сурхондарёга – 125 миллиард сўмдан;
  • Бухоро – 90 миллиард сўм, Жиззах – 85 миллиард сўм;
  • Қорақалпоғистон ва Хоразмга – 75 миллиард сўм;
  • Сирдарёга – 60 миллиард сўм;
  • Навоийга – 55 миллиард сўм ажратилади.

Бу маблағлар барча туман ва банклар кесимида тақсимланди ва буни барча ҳокимлар олган. Вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари тижорат банклари билан бирга, ажратилган маблағ ёнига яна шунча миқдорда ресурс топишлари, яъни бу ишларни “элликка – эллик” тамойили асосида ташкил этишлари шарт ва зарур”, - деди Президент.

Вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳаллага иқтисодий комплексдан бириктирилган масъуллар билан бирга, “маҳалла – туман – банк” принципи асосида лойиҳалар рўйхатини шакллантиради.

Туман ва шаҳарларнинг маблағлардан самарали фойдаланишига қараб, 1 сентябрдан кейинги 150 миллион долларни ажратилади. Бюджетдан ва банклар томонидан қўшимча ажратиладиган маблағ жами 500 миллион доллар ёки 5,5 триллион сўмни ташкил этади.

Мавзуга доир:

"Ўзим бирма-бир кўриб чиқдим". Президент ҳокимларнинг белгилаб олган марраларидан қониқмаётганини маълум қилди

Ўзбекистон туманлари марказларида 24 соат ишловчи савдо ва хизмат кўрсатиш кўчалари ишга тушади

"Нима Абдураҳмонов атрофида кимлар юрганини билмайдими?" Президент Андижон ҳокимлигидаги ҳолатни танқид қилди

    Бошқа янгиликлар