АсосийJamiyat

Президент сектор раҳбарларига алоҳида топшириқ берди

'Президент сектор раҳбарларига алоҳида топшириқ берди'ning rasmi

Бугунги видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев паррандачилик, сув танқислиги ва омухта-ем масаласига ҳам эътибор қаратди.

“Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг маълум қилишича, Сурхондарёда бошланган тажриба асосида, аҳоли хонадонларида парранда (товуқ, курка, ўрдак, ғоз) етиштиришга туман сектор раҳбарлари шахсан масъул бўлади. Бунда, туман ҳокимлари икки ой муддатда хусусий шериклик асосида ҳар бир секторда камида 1 тадан мини-инкубатор, маҳсулотларни сақлаш учун музлаткичлар ташкил этсин. 

Бундан ташқари:

  • Жорий йилда сув танқислигини инобатга олиб, қудуқ қазишга 200 миллиард сўм ажратилади;
  • Масъуллар икки ой муддатда ушбу маблағлар ҳисобидан камида 10 минг гектар ерни озуқа-ем етиштиришга мослаштиришга масъул бўлади.

 

Мавзуга доир:

Ишсиз аҳоли ва ёшларга ерни ижарага берган кластер ҳамда фермерлар солиқдан озод қилинади

Бозордаги нарх-навони барқарор ушлаб туриш, бу – тадбиркорларни мажбурлаш, уларга маҳсулотини паст нархларда соттириш, дегани эмас — Президент

    Бошқа янгиликлар