АсосийSiyosat

Давлат раҳбари тадбиркорлар қабули муддати нега узайтирилганига изоҳ бериб ўтди

'Давлат раҳбари тадбиркорлар қабули муддати нега узайтирилганига изоҳ бериб ўтди'ning rasmi

Аввалроқ, бугун, 3 август куни Президент иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида маълум қилгандик. Бугунги кунга қадар республика Штабига тадбиркорлардан 10 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар келиб тушган, дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Вилоятлар кесимида олсак:

Тошкент шаҳридан – 1 минг 150та, Тошкент вилояти – 950 та, Қашқадарё – 930 та, Сурхондарё – 920 та, Самарқанд – 900 та, Андижон – 880 та, Наманган – 850 та, Фарғона – 820 та, Бухоро – 740 та, Хоразм – 680 та, Жиззах – 560 та, Сирдарё – 470 та, Навоий – 345 та ва Қорақалпоғистондан – 420 та мурожаат.

Уларда кўтарилган масалаларнинг 8 мингдан ортиғи ёки 86 фоизи шахсий масалаларга оид бўлиб (кредит ва субсиядия ажратиш, бўш биноларни ижарага олиш, инфратузилмага уланиш, солиқ қарздорлиги, хусусий мулк ҳимояси), ҳозирги кунгача уларнинг ярми жойларда ҳал этилган.

“Шундай бўлсада, “Колл марказлар”га кунига 1 мингтагача мурожаат келиб тушмоқда. Шу сабабли, тадбиркорларни қийнаётган масалалар бўйича қамровни янада кенгайтириш мақсадида, мурожаатларни қабул қилиш 10 августга қадар давом этади.Шунингдек, 31 та вазирлик ва идора раҳбарлари ўринбосарлари ҳокимлар билан бирга, мурожаатларни тезкорлик билан ҳал этишга шахсан масъул бўлади.Ҳеч бир мурожаат ўз ҳолига ташлаб қўйилмаслиги, Бош вазир виртуал қабулхонасида электрон рўйхатга олиниши ва назорат қилиниши керак”, деди давлат раҳбари.

Мавзуга доир:

Ўтган 6 ойда иқтисодий кўрсаткичларимиз ошган. Қайси тармоқлар ҳисобига?

Президент “Ўзавтосаноат” раисига маҳсулотлар таннархини тушириш, энергетика вазирига ишлаб чиқаришни ошириш топшириғини берди

Мамлакат аҳолиси ҳар йили 600 мингдан кўп ошмоқда, лекин озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўсаётган талабни қондира олмаяпти — Президент

Президент топшириғи: Ҳудудларда миллионлаб дарахт кўчатлари экилади

    Бошқа янгиликлар