1

"Агар Бош прокуратуранинг айби бўлса, бажонидил иккита қўлимизни кўтарамиз" — Светлана Ортиқова Бош прокуратуранинг марҳум 33 ёшли ходими масаласида гапирди

ЖАМИЯТ 31.03.2022, 16:08
"Агар Бош прокуратуранинг айби бўлса, бажонидил иккита қўлимизни кўтарамиз" — Светлана Ортиқова Бош прокуратуранинг марҳум 33 ёшли ходими масаласида гапирди

Куни кеча, бир муддат аввал вафот этган Бош прокуратура ходимининг ўлими бўйича Тошкент шаҳар суди расмий ахборот бериб, марҳумнинг рафиқасига 1 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда маънавий зарар тўланиши ҳақида қарор чиққанини эълон қилди. Шундан сўнг, ҳолат бўйича Бош прокуратура томонидан эътироз тарзидаги расмий баёнот берилди. АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида мазкур ҳолатга батафсил изоҳ берилди.

"Тиббий хулосаларга кўра, Бош прокуратура ходими Самир Раҳмонов, иш жойида эмас, шифохонага олиб борилган ва ўша ерда вафот этган. Бу биринчи масала. Иккинчи масала: январь ойида ишни тугатиш ҳақида суд қарори чиққан эди. Чунки даъвогар, яъни Раҳмоновнинг отаси вафот этди. Бу қарор ҳамон кучда, уни ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Учинчидан, марҳумни суд-тиббий экспертизасидан ўтказиш керак, бунинг учун даъвогар рози бўлмаган, ҳозир даъвогар ҳам марҳум. Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 1021-моддасига кўра, маънавий зарарни ундиришда, уни  етказувчининг айбини исботлаш керак. Бундан ташқари, суд ўз ташаббуси билан даъвогарни ҳам ўзгартирган, бу ерда Фуқаролик процессуал Кодексининг 124-моддаси талаблари бузилган. Суд ўз ташаббуси билан амалдаги суд қарори мавжуд бўла туриб, у бекор қилинмасдан, ўз ташаббуси билан даъвогарни ўзгартирган. 

Бу ерда Бош прокуратуранинг айби йўқ. Агар хизмат билан боғлиқ ўлим бор бўладиган бўлса, у албатта хизмат вазифаси жараёни билан боғлиқ бўлиши керак. Бу қонунни мен ишлаб чиққаним йўқ, аммо бу қонунга итоат қилишга мажбурман. Шунга кўра, Раҳмоновнинг ўлими хизмат билан боғлиқ эмас, деган хулосага келинган. Агар Бош прокуратурани айби бўлса, бажонидил иккита қўлимизни кўтарамиз. 

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, марҳумнинг ўзи ва оиласи ҳимоя қилинган ва уларга етарлича ёрдам берилган", - дея изоҳ берди Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова .

Фарида Эгамбердиева

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1