АсосийJamiyat

VI Конгресс иштирокчилари Ўзбекистоннинг маданий меросни сақлаш борасидаги ҳаракатларини юқори баҳолади

'VI Конгресс иштирокчилари Ўзбекистоннинг маданий меросни сақлаш борасидаги ҳаракатларини юқори баҳолади'ning rasmi

Регистон майдонида маданий меросни оммалаштириш бўйича якунловчи декларация қабул қилинди, дея хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги.

Якунловчи ҳужжатда шундай дея таъкидланган: "Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан Ўзбекистонда Янги Ренессанс – Янги Уйғониш даврининг пойдевори қўйиляпти, бу эса мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳада туб ўзгаришларни амалга оширишда ҳам ўз ифодасини топмоқда".

Қайд этилишича, олимлар Ўзбекистонда гуманитар фан ва маданият соҳасида кенг кўламли тадбирлар ташкил этилаётгани ва амалга оширилаётгани, давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва 2017–2027-йилларда  уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича 10 йиллик давлат дастури қабул қилинганини алоҳида таъкидлашган.

Маълумот ўрнида, "Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг олти йиллик фаолияти давомида "Ўзбекистон маданий мероси" эксклюзив халқаро туркумининг 60 та жилди нашр этилди. 

"Ўзбекистон обидаларидаги битиклар", "Ўзбекистон фан ва маданияти олимлар асарларида" туркумларини нашр этиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда, 60 дан ортиқ филмлар суратга олинди, Ўзбекистонда ва хорижда кўплаб медиа-форумлар ўтказилди. Олим ва тадқиқотчилар ўртасида самарали мулоқотни таъминловчи ушбу ҳаракат дастури Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати, қатор халқаро гуманитар ташкилотлар кўмаги билан амалга оширилди"- дейилади декларацияда.

Эслатиб ўтамиз, конгресс давомида 100 дан ортиқ маърузалар ўқилди, давра суҳбатлари, сессиялар ўтказилди.

Маълумот учун, Конгресс ишида 350 дан ортиқ киши қатнашди. Булар: номлари жаҳонга машҳур шарқшунос-олимлар, 6 нафар халқаро ташкилотлар раҳбарлари, 50 нафар таниқли халқаро музейлар директорлари, 15 нафар академиклар, 25 нафар профессорлар, 22 нафар фан докторлари, музей ходимлари, маданият ва санъатни ёритиш соҳасида фаолият юритаётган ОАВ вакиллари ва Ўзбекистоннинг маданий меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш масалалари билан қизиқувчи медиа вакилларидир.  

 

Мавзуга доир:

Самарқандда Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” VI Халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда

VI Конгресс: Тожикистон фондларида ўзбекистон маданий меросига оид кўплаб осори атиқалар мавжуд

Конгресс кутубхонасига “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси китоблари тақдим этилди

Бутунжаҳон VI конгресси сенсацияси: 1311 йиллик сўғд либоси бугунгача сақланиб қолган

“Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумига оид 10 та янги китоб-альбом тақдимоти ўтказилди

"Бу университет Самарқандни сайёҳлик маскани сифатида ривожлантириш учун идеал маскандир" — Фредерик Старр

    Бошқа янгиликлар