АсосийJamiyat

Наманган ва Қашқадарё вилоятларида ҳам ўқишлар 23 январдан бошланади

'Наманган ва Қашқадарё вилоятларида ҳам ўқишлар 23 январдан бошланади'ning rasmi

Наманган ва Қашқадарё виляотларида ҳам боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди. Бу ҳақда ҳар иккила вилоят ҳокимликлари хабар берди. 

Мазкур ҳудудларда ҳам ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Бухоро, Андижон, Хоразм, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди.

    Бошқа янгиликлар