Россияда мигрантлар фарзандларининг рус тилини билиш даражаси синовдан ўтказилади

ДУНЁ 18.11.2023, 11:06
Россияда мигрантлар фарзандларининг рус тилини билиш даражаси синовдан ўтказилади

Россияда мактабларда муҳожирларнинг фарзандлари учун синов ўтказилади, бу уларнинг рус тилини билиш даражасини белгилайди. Бу ҳақда Федерация Кенгашидаги парламент эшитувида таълим вазирлиги раҳбари Сергей Кравцов маълум қилди.

“Умид қиламанки, бу қарор мактабларимизга миграция тарихи бўлган болалар билан ишлашни имкон қадар самарали ташкил этишга ёрдам беради”, - деди вазир.

Кравцов синов натижаларига кўра болаларга тилни ўрганиш учун қўшимча соатлар берилиши мумкинлигини қўшимча қилди. Бу қўшимча таълимнинг бир қисми сифатида амалга оширилади.

Аввалроқ Таълим ва фан вазирлиги олий ўқув юртларига муҳандислик йўналишига ҳужжат топширишда рус тилини билишга эътиборни камайтиришга тайёр эканликларини билдирган эди. Қабул пайтида улар рус тилини асосий тил сифатида эмас, балки қўшимча тил сифатида кўриб чиқишни хоҳлашади. Ушбу чора 2024 йилда жорий этилиши режалаштирилган. Вазирлик янги тизим университетлар учун инқилобий бўлишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуранбоев Россия ҳукуматидан мамлакатда мигрант болалар учун боғча ва мактаблар очишга ёрдам беришни сўраганда Россия думаси депутати Михаил Делягин эса бу ташаббус ноқонуний эканлигини айтган эди.

"Фақат ўзбек болалар учун мактаблар очиш Россия фуқароларига нисбатан камситиш. Ўзбекистон, албатта, болалар боғчалари ва мактабларни қуриши керак, лекин фақат ўз ҳудудида", - деган эди рус депутати.

Рус ҳамкасбининг бу эътирозига жавобан Бобур Бекмуродов Россия уларни текинга боқмаётганини билдирган. Алишер Қодиров эса унда "Ўзбекистонда ҳам рус тилига муносабат шунга яраша бўлиши керак!" - деган эди. 

Шунингдек, сал аввал Россия Давлат Думаси вице-спикери Пётр Толстой собиқ Совет иттифоқига кирган давлатларда, хусусан, Ўзбекистонда Россияда ишлаётган мигрантлар ҳисобидан рус тилида ўқитиладиган мактаблар қуришни таклиф қилди.  Унга “Юксашиш” раҳбари, депутат Бобур Бекмуродов Толстойнинг бу таклифига жавоб қайтарди. Шунингдек, "Миллий тикланиш" партияси раҳбари Алишер Қодиров ҳам рус мулозимининг фикрларига ўз муносабатини билдирди. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1