my5
all

Ўзбекистонда коронавирус билан хасталанганларнинг 7 нафарининг аҳволи оғир

ЖАМИЯТ 05.04.2020, 11:52
1149
Ўзбекистонда коронавирус билан хасталанганларнинг 7 нафарининг аҳволи оғир

Ҳозирда Ўзбекистонда стационар ва уй шароитида 100 мингдан кўпроқ фуқаро тиббий кузатув остида турибди. 

Вирусология илмий-текшириш институти раҳбарияти берган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 85 беморнинг 22 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти. 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғир, деб баҳоланмоқда.

Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган 35 бемордан 1 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.  

Аҳволи оғир ва ўта оғир, деб баҳоланган беморлар интенсив-терапия муолажаларига ўтказилган.

Дунё ҳамжамиятида коронавирус касаллиги бўйича вазият мураккаблигича сақланиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков ҳар биримизни карантин тадбирларига тўлиқ риоя қилишга, ортиқча мулоқотдан чекланишга, уйда қолишга чорламоқда. 

Мутахассис эпидемик вазиятни жиловлаш учун  касалликни бир одамдан иккинчи одамга юқишига йўл қўймаслик кераклигини, акс ҳолда, вазият мураккаблашиб кетиши мумкинлигини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 298 нафарни ташкил этган эди.

27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугунги кунгача эса 25 нафар бемор бутунлай тузалган, 19 нафар беморда пневмония клиник белгилари бор, бироқ  фарғоналик беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+38° переменная облачность
Валюта курси
10194.96
USD 10.23
11518.27
EUR 62.49
143.88
RUB 1.4