Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилмоқда.
Кеча, 23 апрелда 111 киши тўла соғайиб, реабилитацияга ўтказилди, жами тузалганлар 561 нафарга етди. Шундан 300 нафари охирги уч кунга тўғри келади.
Шунингдек, ҳозиргача ушбу касалликдан вафот этганлар 7 нафар бўлди ва яна Тошкентда 3 нафар беморнинг аҳволи ўта оғирлиги маълум қилинди.
Тошкентдаги 5 та шифохонада коронавирус аниқлангани учун карантинга ёпилган.
Пандемиянинг салбий оқибатларига қарши курашиш учун грантлар жалб қилиш чоралари белгиланди.
Вирус аниқланган кейин ўтган 40 кун ичида 210 мингдан ортиқ киши коронавирусга текширилди. Ҳозирда кунига ўртача 10 минг кишидан тест олинмоқда.
Махсус комиссия карантинни тугатиш устида ишламоқда, вазият яқин орада ойдинлашади.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг маълум қилишича, ўрта аҳволдаги беморларнинг ҳар бирини даволашга 32 млн сўмдан, жонлантириш бўлимидаги беморлар учун 64 млн сўмдан сарфланмоқда.
"Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамғармасига 71 млрд сўмдан ортиқ пул йиғилди.
Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд муҳтож аёллар учун 5 млрд сўм йўналтирди.
Алишер Усмонов $20 млн.га қўшимча яна 5 млн доллар ажратган.
Тошкентда ППХ машинасида ўғил чақалоқ дунёга келди ва унга ёрдам қилган ППХ ходимлари мукофотланди