АсосийDunyo

Нурсултон Назарбоевда коронавирус симптомсиз кечаётгани айтилди

'Нурсултон Назарбоевда коронавирус симптомсиз кечаётгани айтилди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Биринчи президенти Нурсултон Назарбоевда коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинганди.

"Tengrinews" Президент матбуот котиби сўзларига таяниб ёзишича, ҳозирда Назарбоевнинг аҳволи яхши, иситмаси йўқ. Коронавирусга хос симптомлар сезилмаяпти. Шифокорлар доимий назорат қилиб бормоқда. Улар эса хавотирга ўрин йўқлигини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Биринчи президентидан ташқари, мамлакат Бош вазирининг ўринбосари Ерали Тугжанов, Парламент Мажлиси Раиси Нурлан Нигматулин ва соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановда коронавирус аниқлангани маълум қилинганди.

    Бошқа янгиликлар