АсосийДУНË

Қозоғистоннинг яна бир мулозими коронавирус билан касалланди

Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳокими Омондиқ Баталовда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ви...

'Қозоғистоннинг яна бир мулозими коронавирус билан  касалланди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳокими Омондиқ Баталовда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда вилоят администрацияси матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар берди, дея ёзди Дарё. 

Таъкидланишича, ҳокимнинг коронавирусга топширган тести ижобий чиққач, у ўзини изоляциялаган.

«Олмаота вилояти ҳокими Омондиқ Баталов изоляцияга кетди. Афсуски, полимераза занжир реакцияси ёрдамида ўтказилган тест натижаси COVID-19 борлигини кўрсатди. Ҳокимда коронавирус касаллиги белгиларсиз кечмоқда», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Баталов ўзини изоляциялаган ҳолда даволаниш муолажаларини олади ва масофадан туриб ишлашни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда коронавирусни юқтириб олган мулозимлар сони ошиб бормоқда. Бундан аввал, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти, Элбоши Нурсултон Назарбоев, Парламент Мажлиси Раиси Нурлан Нигматулин ва соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов ва Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ерали Тугжановда коронавирус аниқлангани тўғрисида маълум қилинганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 17 732 кишига етди. Ҳозирга қадар мамлакатда 10 897 киши вирусдан даволанишга муваффақ бўлган, 120 киши COVID-19 қурбонига айланган.

    Бошқа янгиликлар