Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сайёр сессиясида сўзга чиққан Қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Саидкамол Хўжаев мамлакатимиздаги деҳқончилик учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берди.
Унинг таъкидлашича, алоҳида қабул қилинган дастур бўйича республикадаги 1,1 млн гектар деҳқончилик учун ажратилган, аммо нарса экилмаётган ерлар борлиги аниқланган.
"Aлоҳида дастур бўйича ўзлаштирилаётган ернинг ҳар бир гектарига қилаётган ҳаражатининг 50 фоизгача қисми давлат томонидан қоплаб берилади. Иккинчидан, ҳар бир гектарни томчилатиб суғориш масаласида қилган ҳаражатига 8 млн сўмгача субсидия ажратилади. Ҳар 35 гектар учун қазиётган қудуғига давлат томонидан 120 млн сўмгача субсидия берилади", - деди Қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Саидкамол Хўжаев.
Мавзуга оид:
Наманган халқининг пули нима учун кўп ва нега улар пулини уйда сақлайди?
Ҳокимлар сешанбадан шанбагача халқ ичида юради
“Тила тилагингни.”: Учқўрғон “камалак” балиғи эртак эмас
40 йиллик ташландиқ ер 3 ойда серҳосил майдонга айланди
Чортоқликлар учун “мумкин эмас” деган иборани қўллаш мумкин эмас






