АсосийDunyo

Ўзбекистонда Тергов институти ташкил этилади

'Ўзбекистонда Тергов институти ташкил этилади'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Йиғилишда давлат раҳбари ҳозирги тергов сифати ва ходимлар малакаси талабга мутлақо жавоб бермаслигини кескин танқид қилди. 

Маълум қилинишича, жорий йил 5 ойида тергов органлари асоссиз айб қўйган 323 нафар шахс судлар томонидан оқланган, 1 минг 854 нафар шахсга нисбатан қўйилган асоссиз айбловлар олиб ташланган.

Ўтган йилнинг ўзида 236 нафар оқланган шахсга давлат ҳисобидан 6,7 миллиард сўмликмоддий ва маънавий зарар тўлаб берилган.

"Судьялик лавозимини эгаллаш учун муайян иш стажига эга бўлиш, Судьялар олий мактабини ўқиб тугатиш каби талаблар қўйиш орқали танловни кучайтирдик. Энди терговчиликка номзодларга ҳам шундай талабларни қўйиш керак.

Йўлдошев, Азизов, Бобожонов, Камилов, Холмахматов, Саидов бир ой муддатда:

Тергов институтини ташкил этиш;

терговчилик касбини эгаллашга мутлақо янги талабларни ишлаб чиқиш;

соҳага илғор тажриба ва стандартларни жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини киритсин.

Пировардида янги тергов мактаби ва методологиясини яратишкерак. Тергов идоралари нечанчи йилдаги услублар билан ишлаяпти? Қандай технологиядан фойдаланаяпти? Шиддатли ривожланиш жараёнларига уларни қандай тайёрлаяпмиз, деган мураккаб саволларга жавоб топиш лозим", — таъкидлади Президент. 

Мавзуга доир:

"Нега прокурорлар, ички ишлар раҳбарлари биз айбдормиз, деб чиқмади?" Президент Андижон ва Чироқчидаги воқеаларга тўхталди.

Олий суд раиси ва бош прокурорнинг протест келтириш ҳуқуқи бекор қилинади.

"Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган ва Тошкентдаги адолатсизликлар..." Шавкат Мирзиёев масъулларга қатъий вазифа қўйди.

 

    Бошқа янгиликлар