АсосийJamiyat

Ўзбекистонда айрим дарсликлар чет эл нашриёти дарсликлари асосида ишлаб чиқилади

'Ўзбекистонда айрим дарсликлар чет эл нашриёти дарсликлари асосида ишлаб чиқилади'ning rasmi

Мактаб ва олийгоҳларда ўқитиш сифатини ошириш учун халқаро андозаларга мос дарслик ва методик қўлланмаларни жорий этиш мақсадида янги ўқув йилидан Герцен университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган 2-синф учун рус тили дарслиги ва ўқув методикаларини барча мактабларда жорий этилади. Шунингдек, инглиз тили бўйича Кэмбридж университети нашриёти дарсликларини 200 та мактабда апробациядан ўтказиб, кейинги йилдан барча мактабларда татбиқ қилинади, дея хабар бермоқда президент иштирокида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишидан “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Йил якунига қадар бу ишларни немис, корейс, хитой ва француз тиллари бўйича ҳам ташкил этиш лозим. Шу билан бирга, ўқитувчиларимиз ўз соҳасида бўлаётган ўзгаришлар, янги адабиёт ва қўлланмалардан мунтазам хабардор бўлиб боришлари керак.Бунинг учун, янги ўқув йилидан бошлаб, мактаб ўқитувчиларига янги адабиёт ва қўлланмаларни сотиб олиш учун бюджетдан 1 миллион сўмдан маблағ ажратилади”, - деди Президент

Бу 53 минг ўқитувчига йилига жами 53 миллиард сўм демакдир.

Шу каби Мактабгача таълим вазирлиги ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда йил якунига қадар 7 ёшгача болаларга чет тилларини ўқитиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиб, боғчаларда жорий этилишини таъминлайди.

Мавзуга доир:

Яна бир янги агентлик ташкил этилади

“Бундан буён хорижий тиллар ўқитувчиларининг ойлик маоши, уларнинг малакасига қараб белгиланади” – Президент

Чет тиллари бўйича энг яхши мактаблар учун Президент соврини таъсис этилади

    Бошқа янгиликлар