Садир Жапаров амалий ташрифни якунлади.
16 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 сентябрь куни қирғиз-тожик чегарасида отишма содир бўлди.
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида қуролли тўқнашувларда томонлар бир-бирини провокацияда айбламоқда.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этаётган пайтида Қирғизистон президенти Садир Жапаров бир муддат ўз ўрнини тарк этган ва қайтиб келган.
Қирғизистон Жўқорғи Кенеши спикери Талант Мамитовнинг маълум қилишича, Садир Жапаров Самарқанддан қайтади ва соат 17:00 да чегарадаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади.
Самарқандда Қирғизистон ва Тожикистон президентлари чегарадаги вазият юзасидан музокара ўтказишгани маълум қилинди.






