АсосийJamiyat

Нукусдаги намойишларда 516 киши қўлга олинган эди. Нега 22 нафар айбдор суд қилинмоқда?

'Нукусдаги намойишларда 516 киши қўлга олинган эди. Нега 22 нафар айбдор суд қилинмоқда?'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёнлари давом этмоқда. Сал аввал уларнинг ҳар бирига қандай айблов қўйилаётгани маълум қилинди. Шунингдек, Нукус воқеаларида айбланаётганлар орасида ИИБ мулозими ҳам борлиги маълум бўлди.

Бир муддат аввал, Миллий гвардия ҳамда Бош прокуратура масъулларининг июль ойидаги оммага эълон қилган маълумотларида намойишлардаги иштироки учун 516 киши қўлга олингани айтилган эди. Айни пайтда 22 нафар айбдорга нисбатан суд иши кўрилиши жараёнида, жамоатчиликда қолган иштирокчилар қаерда деган савол пайдо бўлди. 

 Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссиянинг маълум қилишича, суд жараёнларида 22 нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилаётган бўлса, қўлга олинганларнинг 107 нафари жамоат кафиллиги ва қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилиши орқали ўз оиласи бағрига қайтарилган.  

Қолган шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган.

Мавзуга доир:

Нукус воқелари бўйича бўлиб ўтаётган судда асосий айбдор Даулетмурат Тажимуратов Қуръони Каримни келтиришни сўради

Судланувчилардан бири Даулетмурат Тажимуратовни  "фирибгар" ва "жиноятчи" деб атади

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар