АсосийJamiyat

Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳам ўқишлар 23 январдан бошланади. Самарқандда эса 18 январдан ҳамма мактабга!

'Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳам ўқишлар 23 январдан бошланади. Самарқандда эса 18 январдан ҳамма мактабга!'ning rasmi

Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳам боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди. 

Мазкур ҳудудларда ҳам ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади. 

Самарқанд вилоятидаги барча мактабларда эса эртага, 18 январдан ўқув машғулотлари бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Наманган, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Хоразм, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди.

    Бошқа янгиликлар