АсосийJamiyat

Тиббиёт коллежларига бу йил қабул бўладими?

'Тиббиёт коллежларига бу йил қабул бўладими?'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, кеча, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди. 

Брифингда иштирок этган "Даракчи" нашри  мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар қилишича, тадбирда бу йил тиббиёт коллежларига қабул бўлиш-бўлмаслиги масаласига ҳам ойдинлик киритилган. 

"Ҳозир ўрта махсус билим юртларига қабул тартиби ва квоталари лойиҳа босқичида. Коллеж ва техникумлар учун ўқув йили октябрдан бошланиши режалаштирилган. Аввал олий таълим муассасаларига абитуриентлар ўқишга топширишсин. Кейин уларнинг натижаси эълон қилингандан сўнг, кира олмаганлар учун ҳам имконият бўлиши учун сентябрь ойида қабул жараёнлари ва имтиҳонлар ўтказиш режамизда бор", — деган Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов. 

Мавзуга доир: Жорий йилда қайси тоифадаги абитуриентлар учун алоҳида грант асосида квота ажратилгани маълум бўлди

Бу йил ОТМга кириш имтиҳонлари қайси санада бошланиши аниқ бўлди.

Магистратурага қабул бўйича ҳужжат топшириш шартлари ва имтиҳон кунлари маълум қилинди.

"Биз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан келишув қиляпмиз". Беҳзод Мусаев бу йил имтиҳонга киришда абитуриентлар қандай текширилиши ҳақида гапирди.

Бу йилги тестда осон саволлар сони кўпайтирилди.

 

    Бошқа янгиликлар