1

"UzAvto Motors” Монополияга қарши курашиш қўмитаси қарори устидан судга шикоят қилди

ЖАМИЯТ 21.09.2020, 17:39
"UzAvto Motors” Монополияга қарши курашиш қўмитаси қарори устидан судга шикоят қилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишни 19 август куни кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.

Қўзғатилган ишнинг кўриб чиқилишида компаниядан бирор вакил қатнашмаган эди.  Иш охирида комиссия “UZAUTOMOTORS” АЖ автомобиллар нархини 3 млндан 19 млн сўмгача тушириши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилганди.

"UzAvto Motors” АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят киритибди.  Бу ҳақда Олий Мажлиснинг қуйи палата депутати Расул Кушербаев маълум қилди.

-- Суд шу йилнинг 2 октябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида бўлиб ўтаркан.  

Судда Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг  

21/31-сонли иш буйича 19.08.2020 йилдаги карорини хақиқий эмас, деб топиш ҳакидаги шикоят аризаси кўриб чиқилади.  

Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг  

21/31-сонли иш буйича 19.08.2020 йилдаги қарорида "UzAvto Motors” АЖдан енгил автомобиллар нархининг асоссиз оширилган қисмини тушириш ва ортиқча олинган маблағни истеъмолчиларга қайтариш вазифаси юклатилган эди.  

Кўрамиз суд бу ишни қанчалик мустақил кўриб чиқиб, қонунларга асосан қарор қабул қиларкин.  

Шунча қийинчилик билан халқ розилиги учун бошни кундага қўйиб қилинаётган ишдан хафсала пир бўлмасинда ишқилиб, деб изоҳ қолдирган депутат ўз телеграм каналида.

 

Мавзуга оид қуйидаги материалларни ўқиб батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин:

Депутат: Монополистларимизнинг “безбетларча” катта-катта маблағларга эга бўлаётганлиги асабларни таранг қилмоқда

 

Мен Сиз ҳақингизда кўпчиликка маълум ҳақиқатни айтавераман: Сиз барибир монопол ва номард иштирокчи сифатида қолаверасиз — Кушербаев яна "Ўзавтомоторс"га

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига енгил автомобиллар нархини оширилиши бўйича депутатлик сўрови юборилди

 

«UzAutoMotors» депутат Расул Кушербаевнинг енгил автомобиллар нархларини ошириш бўйича айбловига муносабат билдирди

 

Ўзбекистонда автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилади, мартдан бошлаб машина олганлар учун нархлар қайта ҳисобланади

 

"Йўқ обрўга қандай путур етказиш мумкин?!" Депутат “UzAutoMotors”нинг Кушербаев устидан арз қилаётгани ортидан аччиқ ҳақиқатларни айтиб ташлади

 

“UZAUTOMOTORS” қайси автомобилларни қанчадан қиммат нархда сотганлиги маълум бўлди

 

Бир гуруҳ депутатлар “UZAUTOMOTORS” масаласида коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига депутатлик сўрови киритишди

 

ЎзЛиДеП нега “Ўзавтомоторс” устидан ҳукуматга эмас Рақобат қўмитаси ва Прокуратурага арз қилди? — Алишер Қодиров

 

“UzAuto Motors” автомобиллар нархларини туширмайди — Расмий баёнот

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1