АсосийJamiyat

Тез-тез касал бўладиган ва ортиқча вазнга эга болалар сони маълум қилинди

'Тез-тез касал бўладиган ва ортиқча вазнга эга болалар сони маълум қилинди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев оналар ва болалар саломатлиги масалаларига ҳам эътибор қаратди, дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Баситхонова оналар ва болаларни хавф гуруҳларига ажратиб, улар билан манзилли ишларни ташкил этишга масъул.

Йиғилишда келтирилган маълумотларга кўра, 26 та туман ва шаҳардаги хатловда:

  • 242 минг нафар (умумий болалар сонининг 15 фоизи) тез-тез касал бўладиган ва сурункали касаллиги бор болалар аниқланган.
  • Соғлом турмуш тарзига амал қилмайдиган, ортиқча вазнга эга бўлган, нотўғри овқатланадиган 352 минг нафар (20 фоиз) болалар аниқланган.
  • Болалар ўртасидаги сурункали касалликларнинг 60 фоизи нотўғри овқатланишдан келиб чиқмоқда.

Болаларда касалликларни аниқлаш учун, оммавий тиббий кўриклардан воз кечиб, ҳар бир ҳудуднинг хусусиятлари, касалликлар динамикасидан келиб чиқиб, мақсадли скринингларни йўлга қўйиш керак. Мисол учун, Қорақалпоғистон ва Хоразмда эндокрин ва буйрак касалликлари, Қашқадарё ва Сурхондарёда ошқозон-ичак касалликлари ва камқонлик, Бухоро ва Навоийда нафас йўли касалликлари бўйича болалар ўртасида манзилли скрининг тадбирлари ўтказилиши лозим. Бунинг учун вилоятларда Перинатал ва Скрининг марказлари ягона кластер сифатида бирлаштирилади ва тумангача тушадиган бўғин ташкил этилади”, деди Президент.

Мавзуга доир:

Президент тиббиёт соҳасидаги 70 фоиз муаммоларга ечим ҳақида гапирди

"Маблағ ажратиляпти, лекин тўғри йўналтирилмаяпти". Президент бепул тиббий хизмат тўғрисида гапирди

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 3 бараварга оширилади

Президент “Қишлоқ шифокори” дастури суст олиб борилаётганини танқид қилди

Ҳудудларда турли тиббиёт йўналишларидаги марказлар ташкил этилади

    Бошқа янгиликлар