АсосийJamiyat

⚡️ “DOK-1 MАKS” иши: Фармацевтика агентлиги собиқ раҳбари Сардор Кариев ва яна бир нечта мансабдорлар қамоққа олинди

'⚡️ “DOK-1 MАKS” иши: Фармацевтика агентлиги собиқ раҳбари Сардор Кариев ва яна бир нечта мансабдорлар қамоққа олинди'ning rasmi

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКда ўрганиш ўтказилди. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, ўрганиш якунларига кўра аниқланган жуда кўп миқдордаги молиявий хато ва камчиликлар ҳамда бюджет маблағларининг сарф қилинишида белгиланган талабларнинг қўпол равишда бузилганлик ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ДХХ тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шунингдек, “DOK-1 MАKS” ва "АМБРОНОЛ" сиропининг ножўя таъсири сабабли “ўткир буйрак етишмовчилиги” ташхиси билан болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида бир қатор мансабдор шахслар қамоққа олинган.

Тўпланган далиллар асосида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори К.С. ҳамда содир этилган жиноятларга алоқадор бўлган унинг бир нечта жиноий шериклари иш бўйича гумон қилиниб ушланиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Дастлабки тергов давомида сифатсиз дори воситаларини Ўзбекистонга импорт қилиб, истеъмолга чиқарилишига рухсат берган масъуллар доирасини аниқлаб, ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришга қаратилган комплекс тергов-тезкор ҳаракатлари ва тегишли экспертизалар ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда  "Док-1 Макс" дори воситасидан болалар ўртасидаги ўлим ҳолатлари аниқланган эди. Шундан сўнг ССВ Ўзбекистонда "Док-1 Макс" дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олишни бошлади  ва  сироп иши бўйича ўрганиш натижаларини эълон қилди. 

Ҳозирча, дорининг салбий таъсири оқибатида вафот этган болалар сони 20 нафарга етган. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Ушбу воқеалар ортидан Қирғизистонда ҳам  “Dok-1 Maks” дори воситаларини сотиш тақиқланди. 30 декабрдан бошлаб эса Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Ўзбекистондаги барча дори воситаларининг савдоси тўхтатилди.

Тошкентда ҳам ўнлаб бола "Док-1 Макс, Цинепар Кид, Амбронол..." Яна 10 га яқин бола Тошкентдаги 16-шифохонага ётқизилгани хабар қилинди.

Шунингдек, 2023 йил 2 январь куни Фарғонада 3 яшар бола “Док-1 Макс” сиропини ичиши оқибатида доридан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанаётган болакайнинг вафот этгани айтилмоқда. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистонда "Quramax" компанияси дорилари савдосини тўхтатиш бўйича топшириқ берди.

Бундан ташқари, 5 январь куни Тошкент вилоятида ҳам 4 нафар бола ушбу дорининг истеъмолидан касалланиб, даволанаётгани хабар қилинганди.

    Бошқа янгиликлар