АсосийJamiyat

Ўтган ҳафтада: йилнинг сўнгги ялпи мажлиси, блогернинг жанозасини ўқимоқчи бўлган ҳоким, ИИБ ходимининг ҳайдовчига ўқ узиши, Фурқатжоннинг ўлими бўйича расмий маълумот, Жуманазар акага қўйилган ташхис ва бошқа муҳим воқеалар

'Ўтган ҳафтада: йилнинг сўнгги ялпи мажлиси, блогернинг жанозасини ўқимоқчи бўлган ҳоким, ИИБ ходимининг ҳайдовчига ўқ узиши, Фурқатжоннинг ўлими бўйича расмий маълумот, Жуманазар акага қўйилган ташхис ва бошқа муҳим воқеалар'ning rasmi

Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда бир қатор муҳим воқеалар бўлди. Хусусан:

Зойир Мирзаев ва Шерали Жўраев воҳалик меҳнаткашлар билан тантана қилди (фото ва видео);

Олий таълим тизимига оид навбатдаги “уйдирма” тарқалди;

Чилонзорда ИИБ ходимини ўқ узишга мажбур қилган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши очилди;

Чиноздаги хонадондан бировнинг жасади топилди;

Қашқадарёда уйининг турнигига ўзини осган 17 ёшли йигит ҳақида расмий маълумот берилди;

Гулнора Каримованинг адвокатлари хусусида Бош прокуратура расмий баёнот берди;

Қорақалпоғистонда саксовул ўғрилари инспекторларга ҳужум қилди;

28 турдаги маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланди; 

Андижонда иккинчи хотин учун шаърий никоҳ ўқиган шахс жавобгарликка тортилди;

Барча ўқув муассасалари 5 кунлик ўқиш тизимига ўтказилиши кутилмоқда;

Сайловларга муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди;

Собиржон Мўминов Нью-Йоркда ўғлидан кутилмаган қимматбаҳо совға олди (фото);

Андижонда бўш вагонлар темир йўл изидан чиқиб кетди (фото ва видео);

Муфтий Усмонхон Алимов оиласида катта йўқотиш бўлди;

Юлдуз Усмонованинг таваллуд айёмига BMW автомобили совға қилишди (видео);

Оққўрғонда меҳмонга келган аёл маст ҳолда мезбонни пичоқлаб ўлдирди;

Ухлаб ётган боласи чавақлаб ташланган самарқандлик онанинг ноласини Олий суд эшитди;

Самарқанд блогернинг танқидидан сўнг "ер юзининг сайқали"га айланди;

Фарғоналик Фурқатжоннинг сирли ўлими бўйича расмий маълумот берилди;

Байрам муносабати билан 10 январгача Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш тўхтатилди;

Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади;

Тошкентда 7 ёшли спортчи ММА юлдузи Мурод Хонтўраевни курашга чорлади (фото ва видео);

Интернетни “портлатган” Жуманазар акага руҳий касалликлар шифохонасидан ташхис қўйилди (видео);

Сирдарёдаги хонадондан 27 ёшли аёлнинг жасади топилди;

Икки нафар ўсмир беаёв калтаклангани халқ ғазабига сабаб бўлди;

Наманганда Ўзбекистондаги энг баланд Янги йил арчаси ўрнатилди (видео);

Тошкентдаги энг баланд меҳмонхона очилди;

Қашқадарёда компаниянинг 65 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди;

Қашқадарёда ҳайдовчи бошқарувни йўқотди. Қурбонлар бор;

Косонда жонига қасд қилган ўқувчи қиз бўйича тафсилотлар пайдо бўлди;

Қамчиқда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди;

«Бошқа номинантларга энсам қотди». «Марказий студия» бошловчилари “Олтин кабутар” маросимидаги жанжалга ойдинлик киритди (видео);

Сенат ваколати муддатидаги сўнгги — 25-ялпи мажлис бўлиб ўтди;

Бухорода 115 нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган (Фото);

Йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи ЙТҲга учраб, ҳодиса жойида вафот этди;

Фарғона ҳокими блогернинг "жанозасини ўқиш"ни буюрди;

Ўзини Президент аппарати ходими деб таништирган шахс «Дарё» мухбирига босим ўтказди.

    Бошқа янгиликлар