АсосийSalomatlik

Чартер рейсда хориждан олиб келинган ўзбекистонликлар «Энергетик», «Бўстон» ва «Чотқол» санаторийларига жойлаштирилади

'Чартер рейсда хориждан олиб келинган ўзбекистонликлар «Энергетик», «Бўстон» ва «Чотқол» санаторийларига жойлаштирилади'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистон 24 телеканали орқали жонли эфирда Ўзбекистонда коронавирус қайд этилгани масаласида маълумот берди.  

Шу билан бирга хориждаги ўзбекистонлик фуқаролар ҳам бир марталик рейсларда олиб келинишини, уларни назоратга олиш учун мамлакатда шифохоналар тайёрланганини қайд этди. 

"Хорижий мамлакатлардан чартер рейсларда Ўзбекистонга олиб келинадиган фуқаролар Тошкент вилоятидаги санаторийларда изоляция муддатини ўтайди, деди вазир.  

Унинг сўзларига кўра, бугун Жанубий Кореядан чартер рейс билан Ўзбекистоннинг 250 нафар фуқароси олиб келинади. Улар Тошкент вилоятидаги «Энергетик», «Бўстон» ва «Чотқол» санаторийларига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, 

#vahimasizkarantin

Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;

 

Соат 13.00 да Бош вазир бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;

 

16 мартдан Ўзбекистонда боғча, мактаб ва ОТМлар коронавирус сабаб карантинга ёпилади;

 

Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча диний маросимлар вақтинча чекланди;

 

Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;

 

Таълим муассасалри ёпилиши муносабати билан таътил пайтида телеканалларда ўқув дастурлари​ йўлга қўйилади;

 

Ўзбекистонда тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш ўн баробарга оширилди;

 

1003 рақами орқали коронавирус ҳақида маълумот олиш мумкин бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл шифокор бўлгани аниқланди;

 

Аҳоли орасида ваҳимали маълумотларни тарқатганлар жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

 

Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти тўхтатилди;

 

Ўзбекистонда короновирус инфекцияси ва унга қарши чоралар бўйича ахборот берувчи расмий канал очилди;

 

Миллион жамоасининг концерти ҳам қолдирилди;

 

Барча сайёҳлар тартиб билан ўз ватанига қайтарилади;

 

Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус бўйича қўшимча маълумот берилди;

 

16 март куни Uzbekistan Airways бир қатор давлатларга якуний қатновларни амалга оширади (рўйхат);

 

Сенат Ўзбекистон халқидан ваҳима қилмасдан санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни сўрамоқда;

 

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди. ТИВ у ердаги ҳамюртларимизни огоҳлантирмоқда;

 

Бошқа янгиликлар