АсосийJamiyat

“UzAutoMotors” ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасидаги навбатдаги ёпиқ суд мажлиси бўлиб ўтди

'“UzAutoMotors” ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасидаги навбатдаги ёпиқ суд мажлиси бўлиб ўтди'ning rasmi

Бугун, 23 октябрь куни, Тошкент шаҳар маъмурий судида “UzAutoMotors” АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссиясининг 21/31-сонли ишига оид 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича ўтказилаётган суд жараёни давом этди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, ушбу маъмурий иш судья Ғ. Давлатов раислигида кўрилмоқда.

Бугун суд жараёни ўз ишини ёпиқ суд мажлисида давом эттириб, унда “UzAutoMotors” акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни тан нархи шакллантирилиши методикаси, четдан олиб келинган бутловчи эҳтиёт қисмларининг нарх ошиши, хорижий валюта курсини ошиши тан нархларини шакллантирилишида таъсири, ушбу ҳолатлар текширувчилар томонидан инобатга олинмаганлиги ҳамда эҳтиёт қисмларининг тан нархи ошиши тўлиқ ўрганилмасдан, фақатгина танлов асосида ўрганилганлиги, жамият томонидан иш ҳақи ва реклама харажатлари текшириш давомида тўлиқ инобатга олиниш ҳолатлари тарафлар ўртасида муҳокама қилинди.

МҚКҚ вакиллари томонидан мазкур ҳолатларга тушунтириш берилиб, ҳақиқатда ҳам текшириш давомида бир неча маротаба ҳужжатлар тақдим этиш сўралганида жамият томонидан тегишли ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, текшириш муддати якунланишига кам вақт қолганлиги сабабли умумий ҳисоб-китоблар танлов асосида ўрганиб чиқилганлигини, шунингдек ушбу текширишда аниқланган 942,8 млрд. сўм асоссиз ҳисобланган ҳаражатлар ишлаб чиқариладиган автомашиналар режасига қараб ҳисобланганлиги, агарда ушбу ишлаб чиқариладиган автомашиналар сони камайганида ёки кўпайганида ушбу ҳисобланган асоссиз харажатлар миқдори ҳам ўзгариши мумкинлигини билдириб ўтишди.

Шунингдек, “UzAuto Motors” акциядорлик жамияти вакиллари нарх шаклланишида киритилган тайёр маҳсулотларни ташиш билан боғлиқ харажатлар Қўмита томонидан инобатга олинмаганлигини билдириб ўтишди.

Шундан сўнг, текширишда аниқланган жамият томонидан товарларни ички бозорда дилерлар орқали сотишда тенг бўлмаган шароитларда тақсимлашда қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тарафлар ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Тарафлардан бошқа илтимоснома ва қўшимча ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, барча важлар муҳокама қилинганлиги сабабли, прокурор томонидан иш ҳужжатларини ўрганиш ва суд музокарасига тайёргарлик кўриш учун илтимоснома келтирилди.

Навбатдаги суд мажлиси 2020 йил 30 октябрь куни соат 11.00 да ўтказилади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган иш 19 август куни кўриб чиқилган эди.

Қўзғатилган ишнинг кўриб чиқилишида компаниядан бирор вакил қатнашмагач,  иш охирида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси “UZAUTOMOTORS” АЖ автомобиллар нархини 3 млндан 19 млн сўмгача тушириши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилган.

Шундан сўнг "UzAvto Motors” АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят киритган эди

2 октябрь куни Тошкент шаҳар маъмурий судида “UzAutoMotors” АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссиясининг ишига оид қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланган .

Мазкур жараёнлар баробарида "UzAvto Motors” АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ОАВга босим бўлаётганини даъво қилди.

«UzAuto Motors» ОАВга Қўмита томонидан босим ўтказилаётганини даъво қилганидан сўнг АОКА вазиятни ўрганишга киришди.

Бугун эса АОКА "UzAuto Motors"нинг Қўмита томонидан ОАВга босим қилаётгани ҳақидаги даъвоси ўз исботини топмаганини билдириб, «UzAuto Motors» АЖга асоссиз маълумотни тарқатмаслик ва бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тегишли огоҳлантириш киритилишини маълум қилди. 

Мавзуга доир:

Қўмита «UzAutoMotors»ни давлат органига нисбатан ахлоқий меъёрлардан чиқмаган ҳолда мулоҳаза юритишга чақирди

“UzAutoMotors” илтимоси қаноатлантирилди: машиналарнинг нархи нега юқори эканлиги ёпиқ судда муҳокама қилинади

Расул Кушербаевнинг кейинги судларга мутлақо ташриф буюрмаганлиги ҳайратланарли — “UzAutoMotors” кескин чиқиш қилди

    Бошқа янгиликлар