1

Бирорта бозор, бирорта савдо дўкони, бирорта овқатланиш шохобчаси ёпилишига йўл қўйилмайди, нархлар назоратга олинади — ДСҚ раиси

ЖАМИЯТ 15.03.2020, 21:19
Бирорта бозор, бирорта савдо дўкони, бирорта овқатланиш шохобчаси ёпилишига йўл қўйилмайди, нархлар назоратга олинади — ДСҚ раиси

Давлат солиқ қўмитаси раиси айни пайтда эртимизда қайд этилган коронавируси Ўзбекистон бозор ва савдо мажмуалари хизмат кўрасатиши сифатига ва нарх-навосига таъсир этмаслигини маълум қилди.

 «Энг муҳими, биринчи навбатда, ваҳимага тушмаслик. Ўтган икки ой давомида бирор бир маҳсулотга нарх ошдими? Ёки нарх ошишига бирор омил таъсир қилдими? Ҳеч қандай таъсир бўлгани йўқ.  

Солиқ органлари ва прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари билан биргаликда доимий асосда ишлайдиган  махсус штаб тузилади ва ҳар бир бозордаги вазият назоратга олинади.

Шукрона қилиб айтишимиз керак, Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулоти билан ўзини-ўзини таъминлай оладиган мамлакат. Гўшт маҳсулоти бўладими, полиз маҳсулотими, ҳамма маҳсулотлар ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак.  

Одамларимиз ваҳимага тушмаслик учун айтмоқчиманки, ҳукумат томонидан бундай вазият доимий асосда назоратга олиб борилади. Нафақат Тошкентда, балки ҳудудлардаги бозорларда ҳам. Бирорта бозор, бирорта савдо дўкони, бирорта овқатланиш шохобчаси ёпилишига йўл қўйилмайди. Бозорларимиз жуда ҳам тўкин-сочин», — деди Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, 

Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;

 

Соат 13.00 да Бош вазир бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;

 

16 мартдан Ўзбекистонда боғча, мактаб ва ОТМлар коронавирус сабаб карантинга ёпилади;

 

Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча диний маросимлар вақтинча чекланди;

 

Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;

 

Таълим муассасалри ёпилиши муносабати билан таътил пайтида телеканалларда ўқув дастурлари​ йўлга қўйилади;

 

Ўзбекистонда тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш ўн баробарга оширилди;

 

1003 рақами орқали коронавирус ҳақида маълумот олиш мумкин бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл шифокор бўлгани аниқланди;

 

Аҳоли орасида ваҳимали маълумотларни тарқатганлар жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

 

Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти тўхтатилди;

 

Ўзбекистонда короновирус инфекцияси ва унга қарши чоралар бўйича ахборот берувчи расмий канал очилди;

 

Миллион жамоасининг концерти ҳам қолдирилди;

 

Барча сайёҳлар тартиб билан ўз ватанига қайтарилади;

 

Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус бўйича қўшимча маълумот берилди;

 

16 март куни Uzbekistan Airways бир қатор давлатларга якуний қатновларни амалга оширади (рўйхат);

 

Сенат Ўзбекистон халқидан ваҳима қилмасдан санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни сўрамоқда;

 

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди. ТИВ у ердаги ҳамюртларимизни огоҳлантирмоқда;

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1