1

Ўзбекистонда коронавирус сабабли таътилга чиқарилган ўқувчиларга уйда қандай машғулотлар қилишлари ҳақида Вазирлик тавсия берди

ЖАМИЯТ 15.03.2020, 21:28
Ўзбекистонда коронавирус сабабли таътилга чиқарилган ўқувчиларга уйда қандай машғулотлар қилишлари ҳақида Вазирлик тавсия берди

Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 16 март кунидан Ўзбекистон Республикасидаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун таътил эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан таътилни мазмунли ўтказиш бўйича қуйидагилар тавсия қилинмоқда.

Ҳар бир синфда ўтиладиган фанлар бўйича ўқитувчилар ўзларининг  тақвим мавзу режаларини кўриб чиқади ва таътилга қадар ўтилиши керак бўлган янги мавзулар қолган бўлса, уларни ўқувчилар уйларида дарсликлардан мустақил равишда ўрганиб олишлари бўйича тушунтириш берилади.

Ўқувчиларга таътил вақтида:

математика, физика, химия каби асосий фанлардан мустақил равишда мисол ва масалалар ечиш;

ўқиш, одобнома, адабиёт ва тарих фанларидан мавзуларни мустақил равишда ва ота-оналари билан биргаликда ўқиш, мавзулар ҳақида оилада ўзаро суҳбатлашиш ва фикр алмашиш;

хорижий тиллардан мустақил равишда луғатлар ёдлаш;

қўшимча равишда бадиий китоблар ўқиш;

10-11-синф ўқувчиларига келгусида кирмоқчи бўлган олий ўқув юртининг йўналишига қараб тегишли фанлардан қўшимча тайёрланиш, айниқса барча ОТМларга киришда мажбурий бўлган Ўзбекистон тарихи, математика ва она тили фанларини такрорлаш;

таълимий электрон ресурслардан (Khan Academy, Edu Market каби ресурслар) кўпроқ ўрганиш тавсия этилади.

Ўқувчилар қўшимча таътилга чиққан муддатларда мактаб педагогика жамоаси ўз фаолиятини давом эттиради.

Синф раҳбарлари ва фан ўқитувчиларига қўшимча таътил вақтида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан телефон орқали ёки мессенжерлар ёрдамида боғланиш, уларга қўшимча тавсиялар бериб туриш вазифаси юклатилади.

Ўқувчиларни қўшимча таътилга кузатишда уларга доимо соғлом турмуш тарзига ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиши, қўлларни тез-тез совунлаб ювиб туриши, имкон даражасида одамлар кўп тўпланган жойларга бормаслик ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилиши тавсия этилади.

Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;

 

Соат 13.00 да Бош вазир бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;

 

16 мартдан Ўзбекистонда боғча, мактаб ва ОТМлар коронавирус сабаб карантинга ёпилади;

 

Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча диний маросимлар вақтинча чекланди;

 

Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;

 

Таълим муассасалри ёпилиши муносабати билан таътил пайтида телеканалларда ўқув дастурлари​ йўлга қўйилади;

 

Ўзбекистонда тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш ўн баробарга оширилди;

 

1003 рақами орқали коронавирус ҳақида маълумот олиш мумкин бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл шифокор бўлгани аниқланди;

 

Аҳоли орасида ваҳимали маълумотларни тарқатганлар жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

 

Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти тўхтатилди;

 

Ўзбекистонда короновирус инфекцияси ва унга қарши чоралар бўйича ахборот берувчи расмий канал очилди;

 

Миллион жамоасининг концерти ҳам қолдирилди;

 

Барча сайёҳлар тартиб билан ўз ватанига қайтарилади;

 

Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус бўйича қўшимча маълумот берилди;

 

16 март куни Uzbekistan Airways бир қатор давлатларга якуний қатновларни амалга оширади (рўйхат);

 

Сенат Ўзбекистон халқидан ваҳима қилмасдан санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни сўрамоқда;

 

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди. ТИВ у ердаги ҳамюртларимизни огоҳлантирмоқда;

 

Бирорта бозор, бирорта савдо дўкони, бирорта овқатланиш шохобчаси ёпилишига йўл қўйилмайди, нархлар назоратга олинади — ДСҚ раиси.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1