1

Талабалар 16 мартдан икки ҳафта (ҳозирча) таътилга чиқарилади

ЖАМИЯТ 15.03.2020, 22:43
Теглар: талабалар, коронавирус, Ўзбекистон
Талабалар 16 мартдан икки ҳафта (ҳозирча) таътилга чиқарилади

Талабалар 2020 йил 16 мартдан икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилади. Шунингдек коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Олий таълим вазирлиги томонидан бир қатор чора-тадбирлар белгиланди. Бу ҳақда ОЎМТВ  ахборот хизмати хабар берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш  мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди:

👉 барча олий таълим муассасалари (ОТМ), академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 2020 йил 16 мартдан эътиборан ўқиш тўхтатилиб, ўқувчи-талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилади, таълим муассасаларида карантин жорий қилинади;

👉 Тошкент шаҳрида жойлашган ОТМлар талабалар турар жойлари (ТТЖ)дан талабалар доимий яшаш жойларига юборилади ва ТТЖлар 18 март куни, вилоятларда жойлашган ОТМлар ТТЖлари жорий йил 17 март куни ёпилади;

👉 бошқа вилоятлардан келиб, Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар автобус, поезд ва самолётларда доимий яшаш жойларига қайтиши учун қуйидаги манзилларда имтиёзли чипталар сотилиши йўлга қўйилади:  

- ЎзМУ,  вазирлик ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» Маркази, ЎзДЖТУ, ТТА ТТЖ ва ўқув биноси, ТИҚХММИ ТТЖ, ТДПУ ТТЖ;  

👉 ОТМларда мавжуд модуллар профессор-ўқитувчилар томонидан тегишли контент билан тўлирилади ва таълим масофавий шаклда амалга оширилади;

👉 вазирликда, ОТМларда (проректорлар, факультет деканлари, мураббийлардан иборат) штаблар тузилади ва талабаларнинг таътилга чиқиши билан боғлиқ ташкилий ишлар мувофиқлаштириб борилади;

👉 таълимнинг сиртқи шаклида таҳсил олаётган талабалар ҳамда малака ошириш курсларига жалб қилинган ўқитувчилар учун таълим он-лайн шаклда ташкил қилинади;

👉 ҳар қандай оммавий тадбирлар (конференциялар, Наврўз байрами ва б.) ўтказиш тақиқланади, ОТМ илмий кенгаши йиғилиши ихчамлаштирилган таркибда ўтказилади, ихтисослашган кенгашлар фаолияти бундан мустасно;  

👉 ОТМлар ва вазирлик ўртасида узлуксиз ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.

#vahimasizkarantin

#карантинбезпаники  

Эслатиб ўтамиз, 

Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;

 

Соат 13.00 да Бош вазир бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;

 

16 мартдан Ўзбекистонда боғча, мактаб ва ОТМлар коронавирус сабаб карантинга ёпилади;

 

Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча диний маросимлар вақтинча чекланди;

 

Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;

 

Таълим муассасалри ёпилиши муносабати билан таътил пайтида телеканалларда ўқув дастурлари​ йўлга қўйилади;

 

Ўзбекистонда тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш ўн баробарга оширилди;

 

1003 рақами орқали коронавирус ҳақида маълумот олиш мумкин бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл шифокор бўлгани аниқланди;

 

Аҳоли орасида ваҳимали маълумотларни тарқатганлар жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

 

Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти тўхтатилди;

 

Ўзбекистонда короновирус инфекцияси ва унга қарши чоралар бўйича ахборот берувчи расмий канал очилди;

 

Миллион жамоасининг концерти ҳам қолдирилди;

 

Барча сайёҳлар тартиб билан ўз ватанига қайтарилади;

 

Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус бўйича қўшимча маълумот берилди;

 

16 март куни Uzbekistan Airways бир қатор давлатларга якуний қатновларни амалга оширади (рўйхат);

 

Сенат Ўзбекистон халқидан ваҳима қилмасдан санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни сўрамоқда;

 

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди. ТИВ у ердаги ҳамюртларимизни огоҳлантирмоқда;

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1