Президент ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) Телеграм тармоғидаги каналларга огоҳлантирув хатларини йўллашни бошлади.
Огоҳлантирувда маълум бир постда ёлғон маълумот аниқлангани, канал маъмурияти бу постни олиб ташламаса, Жиноят кодексининг 244-1 моддасига биноан жавобгарликка тортилиши айтилган.
Бироз муқаддам АОКА директори биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов ёлғон ва уйдирма маълумот тарқатганлар 5 йилгача қамалиши мумкинлигини эслатган эди.
Телеграм тармоғидаги турли каналлар маъмурлари Озодликка уларга келиб тушган огоҳлантирув мантини тақдим этди.
Улардан бирида жумладан шундай дейилган:
"Ҳурматли фойдаланувчи! 2020 йил 15 март соат .. : .. да “Telegram” мессенджеридаги “...” виртуал каналда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид маълумот (пост) жойлаштирганингиз аниқланди. Унда коронавирус инфекцияси (COVID-19) фонида ҳаққонийлиги исботланмаган, аҳоли орасида асоссиз қўрқув, хавотир ва/ёки ваҳима уйғотишга қаратилган, давлат ва жамият барқарорлигига путур етказувчи маълумот (пост, лавҳа, видео-, фото- ва ҳ.к.) акс этган...
Шундан келиб чиқиб, Сиздан мазкур маълумотни (пост, лавҳа, видео-, фото- ва ҳ.к.) тезкорлик билан олиб ташлаш талаб этилади.
Акс ҳолда, сизнинг ушбу ҳаракатингиз ва/ёки ҳаракатсизлигингиз Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1 моддасига (аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш) биноан жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади".
Бу мазмундаги огоҳлантирув хатларини Озодликка тақдим қилган бир неча Телеграм канали маъмурлари коронавирусга оид аҳолидан видео, фото хабарлар ёғилаётганини айтмоқда.
Аммо, АОКАнинг огоҳланитируви уларни жиддий хавотирга солиб қўйганини айтмоқда.
Айрим маъмурлар буни коронавирус ваҳимасининг олдини олиш учун кўрилган ўринли чора, деб баҳоламоқда. Айримлари эса буни цензура - ижтимоий тармоқлардаги сўз-фикр эркинлигига қарши ошкора таҳдид, деб баҳоламоқда.
АОКА директори биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов 15 март куни ёлғон хабар тарқатганларга Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 244-1 моддасининг 2-қисми қўлланиши мумкинлигини маълум қилганди.
"Шу аснода, барча ОАВ ва блогерларни ахборот соҳасида қонунчиликка жиддий ва тўлиқ амал қилишларини сураймиз, яъни ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборот тарқатиш "ОАВ тўғрисида" қонунининг 6-моддаси, "Ахборотлаштириш тўғрисида" қонунининг 12 прим 1 моддаси ва Жиноят Кодексини бузиш ҳисобланади ва жиноий жавобгарликка олиб келади", деб ёзди мулозим ижтимоий тармоқда қолдирган постида.
Мулозим Жиноят Кодексининг 244-1 моддасининг 2-қисми матнини тўлиқ келтирган:
"Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш,
худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш,
шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар:
а) олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в) диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;
г) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади"
Эслатиб ўтамиз:
Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;
Соат 13.00 да Бош вазир бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлди;
Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;
16 мартдан Ўзбекистонда боғча, мактаб ва ОТМлар коронавирус сабаб карантинга ёпилади;
Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча диний маросимлар вақтинча чекланди;
Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;
Таълим муассасалари ёпилиши муносабати билан таътил пайтида телеканалларда ўқув дастурлари йўлга қўйилади;
Ўзбекистонда тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш ўн баробарга оширилди;
1003 рақами орқали коронавирус ҳақида маълумот олиш мумкин бўлди;
Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл шифокор бўлгани аниқланди;
Аҳоли орасида ваҳимали маълумотларни тарқатганлар жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти тўхтатилди;
Ўзбекистонда короновирус инфекцияси ва унга қарши чоралар бўйича ахборот берувчи расмий канал очилди;
Миллион жамоасининг концерти ҳам қолдирилди;
Барча сайёҳлар тартиб билан ўз ватанига қайтарилади;
Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус бўйича қўшимча маълумот берилди;
16 март куни Uzbekistan Airways бир қатор давлатларга якуний қатновларни амалга оширади (рўйхат);
Сенат Ўзбекистон халқидан ваҳима қилмасдан санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни сўрамоқда;
Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди. ТИВ у ердаги ҳамюртларимизни огоҳлантирмоқда;
Бирорта бозор, бирорта савдо дўкони, бирорта овқатланиш шохобчаси ёпилишига йўл қўйилмайди, нархлар назоратга олинади — ДСҚ раиси;
Ўзбекистонда коронавирус сабабли таътилга чиқарилган ўқувчиларга уйда қандай машғулотлар қилишлари ҳақида Вазирлик тавсия берди;
Талабалар 16 мартдан икки ҳафта (ҳозирча) таътилга чиқарилади;
Талабалар вокзалга келмасдан, талабалар шаҳарчасининг ўзида чипта олишлари мумкин;
“Uzautotrans service” корхонаси қўшимча қатновларни йўлга қўйди;
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 нафарга етди;






