Кеча, 15 март куни Ўзбекистонда коронавируснинг илк ҳолати қайд этилгани катта ваҳима ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бироқ, бундай вазиятда ҳукумат вакиллари ва ташкилотлар раҳбарлари аҳолидан тинчликни сақлашни ва ортиқча ваҳимага берилмасликни сўрамоқда. Хусусан, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳам бу борада юртдошларимизга мурожаат билан чиқди:
"Мамлакатимиз биринчи маротаба бундай қийинчиликка дуч келди ва номаълум қўрқувлар пайдо бўлиши табиий. Аммо ваҳима қилиш керак эмас. Биз ушбу рўйхатда биринчи эмасмиз ва бошқа мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, биз янада самарали ҳаракат қилишимиз мумкин.
Изоляция — бу одамларга қарши эмас, кўринмайдиган вирусга қарши кураш. Хозир биз вирус тарқалишига қарши саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришимиз керак. Ва бу икки ҳафта бизга қадрдонлар билан кўпроқ вақт ўтказиб, бир-биримизга ғамхўрлик қилиш учун имконият беради".
Эслатиб ўтамиз:
Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;
Соат 13.00 да Бош вазир бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлди;
Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;
16 мартдан Ўзбекистонда боғча, мактаб ва ОТМлар коронавирус сабаб карантинга ёпилади;
Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча диний маросимлар вақтинча чекланди;
Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;
Таълим муассасалари ёпилиши муносабати билан таътил пайтида телеканалларда ўқув дастурлари йўлга қўйилади;
Ўзбекистонда тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш ўн баробарга оширилди;
1003 рақами орқали коронавирус ҳақида маълумот олиш мумкин бўлди;
Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл шифокор бўлгани аниқланди;
Аҳоли орасида ваҳимали маълумотларни тарқатганлар жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти тўхтатилди;
Ўзбекистонда короновирус инфекцияси ва унга қарши чоралар бўйича ахборот берувчи расмий канал очилди;
Миллион жамоасининг концерти ҳам қолдирилди;
Барча сайёҳлар тартиб билан ўз ватанига қайтарилади;
Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус бўйича қўшимча маълумот берилди;
16 март куни Uzbekistan Airways бир қатор давлатларга якуний қатновларни амалга оширади (рўйхат);
Сенат Ўзбекистон халқидан ваҳима қилмасдан санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни сўрамоқда;
Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди. ТИВ у ердаги ҳамюртларимизни огоҳлантирмоқда;
Бирорта бозор, бирорта савдо дўкони, бирорта овқатланиш шохобчаси ёпилишига йўл қўйилмайди, нархлар назоратга олинади — ДСҚ раиси;
Ўзбекистонда коронавирус сабабли таътилга чиқарилган ўқувчиларга уйда қандай машғулотлар қилишлари ҳақида Вазирлик тавсия берди;
Талабалар 16 мартдан икки ҳафта (ҳозирча) таътилга чиқарилади;
Талабалар вокзалга келмасдан, талабалар шаҳарчасининг ўзида чипта олишлари мумкин;
“Uzautotrans service” корхонаси қўшимча қатновларни йўлга қўйди;
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 нафарга етди;
Бугун Тошкентдан вилоятларга қўшимча поезд рейси ташкил қилинади (рўйхат ва жўнаш вақти);






