АсосийJamiyat

Боғчалар карантинга ёпилди. Энди ишловчи ота-оналар қандай йўл тутади?

'Боғчалар карантинга ёпилди. Энди ишловчи ота-оналар қандай йўл тутади?'ning rasmi

Карантин сабабли боғчага бормайдиган боланинг ташкилотда ишловчи қаровчисига 14 кунгача меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилиши мумкин, дея ёзмоқда "kun.uz".

Маълумки, бугун, 16 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча боғчалар, мактаблар ва олий таълим муассасалари коронавирус тарқалишига қарши профилактика мақсадида карантинга ёпилди.

Шу муносабат билан мактабгача таълим муассасаларининг карантинга ёпилиши сабаб, корхона, муассаса ва ташкилотларда ишловчи боғча ёшидаги болалари бор ота-оналарнинг болага қараш учун ишга бора олмаслигига оид саволлар кўп бўлмоқда.

Дарҳақиқат, боғчаларнинг вақтинча ишламаслиги болаларга уй шароитида қаровни ташкил этишни талаб қилади. Бундай вазиятда боғчага борувчи болаларнинг қаровчилари қандай йўл тутмоғи лозим?

Адлия вазирлигида 2015 йил 17 апрель куни 2667-сон билан рўйхатга олинган Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 37-бандида мактабгача таълим муассасасида ёки олти ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин ўн тўрт календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилиши назарда тутилган.

Мазкур йўриқнома талабига кўра, карантинда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида эпидемиолог ёки санитар врач томонидан берилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз:


Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;

 

Соат 13.00 да Бош вазир бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;

 

16 мартдан Ўзбекистонда боғча, мактаб ва ОТМлар коронавирус сабаб карантинга ёпилади;

 

Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча диний маросимлар вақтинча чекланди;

 

Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;

 

Таълим муассасалари ёпилиши муносабати билан таътил пайтида телеканалларда ўқув дастурлари​ йўлга қўйилади;

 

Ўзбекистонда тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш ўн баробарга оширилди;

 

1003 рақами орқали коронавирус ҳақида маълумот олиш мумкин бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл шифокор бўлгани аниқланди;

 

Аҳоли орасида ваҳимали маълумотларни тарқатганлар жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

 

Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти тўхтатилди;

 

Ўзбекистонда короновирус инфекцияси ва унга қарши чоралар бўйича ахборот берувчи расмий канал очилди;

 

Миллион жамоасининг концерти ҳам қолдирилди;

 

Барча сайёҳлар тартиб билан ўз ватанига қайтарилади;

 

Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус бўйича қўшимча маълумот берилди;

 

16 март куни Uzbekistan Airways бир қатор давлатларга якуний қатновларни амалга оширади (рўйхат);

 

Сенат Ўзбекистон халқидан ваҳима қилмасдан санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни сўрамоқда;

 

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди. ТИВ у ердаги ҳамюртларимизни огоҳлантирмоқда;

 

Бирорта бозор, бирорта савдо дўкони, бирорта овқатланиш шохобчаси ёпилишига йўл қўйилмайди, нархлар назоратга олинади — ДСҚ раиси;

 

Ўзбекистонда коронавирус сабабли таътилга чиқарилган ўқувчиларга уйда қандай машғулотлар қилишлари ҳақида Вазирлик тавсия берди;

 

Талабалар 16 мартдан икки ҳафта (ҳозирча) таътилга чиқарилади;

 

Талабалар вокзалга келмасдан, талабалар шаҳарчасининг ўзида чипта олишлари мумкин;

 

“Uzautotrans service” корхонаси қўшимча қатновларни йўлга қўйди; 

 

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 нафарга етди;

 

Бугун Тошкентдан вилоятларга қўшимча поезд рейси ташкил қилинади (рўйхат ва жўнаш вақти);

 

Отнинг ўлими итнинг байрамими? Ёхуд энг кўп шикоят қаердан бўлаётгани маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар