Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилди.
Коронавирус инфекцияси ёки ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги билан боғлиқ саволларингиз бўлса шу рақамга қўнғироқ қилиб, мутахассислардан тиббий асосланган жавоблар ва тавсияларни олишингиз мумкин.
Call-марказ туну кун хизматингизда бўлади.
Эслатиб ўтамиз,
Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;
Соат 13.00 да Бош вазир бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлди;
Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;
16 мартдан Ўзбекистонда боғча, мактаб ва ОТМлар коронавирус сабаб карантинга ёпилади;
Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча диний маросимлар вақтинча чекланди;
Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;
Таълим муассасалари ёпилиши муносабати билан таътил пайтида телеканалларда ўқув дастурлари йўлга қўйилади;
Ўзбекистонда тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш ўн баробарга оширилди;
1003 рақами орқали коронавирус ҳақида маълумот олиш мумкин бўлди;
Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл шифокор бўлгани аниқланди;
Аҳоли орасида ваҳимали маълумотларни тарқатганлар жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти тўхтатилди;
Ўзбекистонда короновирус инфекцияси ва унга қарши чоралар бўйича ахборот берувчи расмий канал очилди;
Миллион жамоасининг концерти ҳам қолдирилди;
Барча сайёҳлар тартиб билан ўз ватанига қайтарилади;
Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус бўйича қўшимча маълумот берилди;
16 март куни Uzbekistan Airways бир қатор давлатларга якуний қатновларни амалга оширади (рўйхат);
Сенат Ўзбекистон халқидан ваҳима қилмасдан санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни сўрамоқда;
Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди. ТИВ у ердаги ҳамюртларимизни огоҳлантирмоқда;
Бирорта бозор, бирорта савдо дўкони, бирорта овқатланиш шохобчаси ёпилишига йўл қўйилмайди, нархлар назоратга олинади — ДСҚ раиси;
Ўзбекистонда коронавирус сабабли таътилга чиқарилган ўқувчиларга уйда қандай машғулотлар қилишлари ҳақида Вазирлик тавсия берди;
Талабалар 16 мартдан икки ҳафта (ҳозирча) таътилга чиқарилади;
Талабалар вокзалга келмасдан, талабалар шаҳарчасининг ўзида чипта олишлари мумкин;
“Uzautotrans service” корхонаси қўшимча қатновларни йўлга қўйди;
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 нафарга етди;
Бугун Тошкентдан вилоятларга қўшимча поезд рейси ташкил қилинади (рўйхат ва жўнаш вақти);
Отнинг ўлими итнинг байрамими? Ёхуд энг кўп шикоят қаердан бўлаётгани маълум қилинди;
Ўзбекистонда барча халқаро авиақатновлар бекор қилинди;
Болаларнинг боғчага келмаган кунлари учун тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 6 нафарга етди.






